StreamLight усули

2004-йилдан буён SAIF-OPTIMA клиникаси катталар ва болаларда кўз касалликларини муваффақиятли даволаб келмоқда. Ва 20 йил давомида фаолиятимизнинг асосий тамойили, беморлар сонини кўпайтириш эмас, балки уларга ташхис қўйиш ва даволашда сифат учун курашдир.

Ҳар йили клиника мутахассислари кўз патологияларини даволашнинг янги технологияларини жорий қилмоқдалар.

Кўриш қобилиятини тузатишнинг энг сўнгги усулларидан бири бу – StreamLight.

Бугунги кунда клиникада кўриш қобилиятини тузатишнинг ушбу усулини амалга оширишда катта тажриба мавжуд.

StreamLight нима?

StreamLight (СтримЛайт) —бу ҳеч қандай жарроҳлик асбобларидан фойдаланмасдан “one step” бир босқичда амалга ошириладиган кўриш қобилиятини ноёб контактсиз лазерли коррекцияси муолажасидир.

StreamLight қандай ўтказилади?

Беморнинг кўзлари томчилар билан оғриқсизлантирилади, шундан сўнг лазер тизими операцияни автоматик равишда амалга оширади.

Кўриш қобилиятини тузатишнинг ушбу усули инсон омилини бутунлай истисно қилади. Операция вақти қисқаради: процедура атиги 20 сония давом етади. Операциядан кейинги реабилитация эса тезроқ кечади.

Усулнинг афзалликлари:

Ушбу усул кенг кўламли муаммоларни ҳал қилишга имкон беради, жумладан:

  • Контактсиз муолажа – ҳеч қандай тиббий асбоб аралашуви йўқ
  • Бир босқичда амалга оширилади: қўшимча жарроҳлик амалиётига эҳтиёж йўқ
  • Шох пардаси юпқа бўлган одамлар учун мос келади
  • Инсон омилини бутунлай истисно қилади
  • Операциядан кейин даволаниш тезроқ кечади
  • Шох пардага механик таъсир кўрсатмаслик кўриш ўткирлиги ва сифатини яхшилайди

StreamLight нима ёрдамида амалга оширилади?

Бизнинг клиникамизда StreamLight муолажаси глобал офтальмология етакчиси Alcon компаниясининг энг янги Wave Light EX500 лазерида амалга оширилади. Бу дунёдаги энг тезкор сўнгги авлод лазерларидан биридир.

Шундай қилиб, кўриш қобилиятининг лазерли коррекцияси нафақат хавфсиз ва яхши прогнозланадиган, балки бутунлай контактсиз ҳамдир. Операция пайтида асбобнинг кўзга ҳар қандай манипуляцияси истисно қилинади. Кўриш қобилияти коррекциясининг барча босқичлари бевосита лазер ёрдамида амалга оширилади.

Танлов ўзингиздан!

Сизга соғлиғингиз эвазига тежамкор бўлиш зарурми?

Ўйлаб кўринг… янги смартфон олгандан кўра янги, сифатли кўришга эга бўлиш яхшироқ эмасми?

Ўзингиз учун замонавий офтальмологияда айни вақтда мавжуд бўлган охирги авлод технологияларини танланг

Ва бунда Сизга SAIF-OPTIMA кўз клиникасининг профессионаллари ҳар доим ёрдам беради.

Қабулга ёзилинг

Қабул вақти:

Душанба - Жума - 9:00 дан 16:00 гача

Шанба - 9:00 дан 14:00 гача

Якшанба - дам олиш куни

Тошкентдаги манзил:

Узбекистон, Тошкент ш., Алимкент 1-тор, 32

Андижондаги манзил:

Андижан ш., Чуама, 73

Электрон манзил: