Офтальмопластика

Офтальмопластика нима?

Офтальмопластика – бу кўз соҳасининг косметик ва пластик операциялари комплекси. Бугун бу иккита тушунчани бир-биридан ажратиш қийин, чунки улар кўп жиҳатдан бир-бирини тўлдиради.

Кўзлар – инсоннинг катта эътибор беришни талаб қиладиган алоҳида органи бўлгани сабабли, бундай операцияларни ихтисослашган кўз клиникасида ўтказиш мақбулдир. Ундаги шифокорлар фақат тор доирадаги мутахассисларгагина маълум бўладиган билимларга эгадир.

Қандай операциялар ўтказилади ?

Клиникамизда муаммоларнинг катта комплексини ҳал қиладиган офтальмопластик операциялар ўтказилади. Ушбу операцияларни 5 та катта турга бирлаштириш мумкин:

  • Кўзни протезлашга тайёрлаш мақсадларида анофтальм жарроҳлиги ва жарроҳлик пластикаси
  • Эстетик блефаропластика
  • Кўзнинг тўлиқ ёпилмаслигини бартараф этиш бўйича операциялар
  • Келиб чиқиши турлича бўлган қовоқ четининг қайтарилиб ва тескари бўлиб қолишидаги жарроҳлик
  • Турли жароҳатларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича операциялар

Ўз ишини мутахассиси

Ходжаев Дилшодхўжа Ҳамидуллаевич – реконструктив-пластик жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди, Европа офтальмопластика ва реконструкция жарроҳлари жамияти аъзоси.

ALLOPLANT Бутунроссия кўз ва пластик жарроҳлик маркази клиникасида (Россия, Уфа шаҳри) профессор A.Ю.Салихов раҳбарлигида стажировка ўтган. 2006 йилда тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун “Қовоқ қайрилишларини даволашнинг жарроҳлик усулларини такомиллаштириш” мавзуидаги диссертациясини ҳимоя қилган.

Бугунги кунда клиникада дакриоциститни жарроҳлик йўли билан даволашнинг эндоназал усулларини бажаришни йўлга қўйган. Екатеринбург “Кўз микрожарроҳлиги” МНТК маркази мутахассислари, кўрув органининг қўшимча аппарати жарроҳлиги соҳасида тан олинган мутахассислар ҳисобланадиган докторлар В.A.Ободов ва М.И. Шляхтовлар билан билан фаол ҳамкорлик қилади.

Доктор Ходжаев эълон қилинган 30 дан ортиқ илмий ишлар, 3 та патент ва услубий тавсиянома муаллифи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

25 йилдан ортиқ иш тажрибаси.

Танлов ўзингиздан!

Ўз саломатлигингиз учун ҳеч нарсани аяманг.

Фақат юқори малакали мутахассислар ва ўз ишининг профессионалларини танланг.

Ва бунда Сизга SAIF-OPTIMA кўз клиникаси ёрдам беради.

Қабулга ёзилинг

Қабул вақти:

Душанба - Жума - 9:00 дан 16:00 гача

Шанба - 9:00 дан 14:00 гача

Якшанба - дам олиш куни

Тошкентдаги манзил:

Узбекистон, Тошкент ш., Алимкент 1-тор, 32

Андижондаги манзил:

Андижан ш., Чуама, 73

Электрон манзил: