FemtoLasik методикаси

2004-йилдан буён SAIF-OPTIMA клиникаси катталар ва болаларда кўз касалликларини муваффақиятли даволаб келмоқда. Ва 20 йил давомида фаолиятимизнинг асосий тамойили, беморлар сонини кўпайтириш эмас, балки уларга ташхис қўйиш ва даволашда сифат учун курашдир.

SAIF OPTIMA клиникаси мутахассислари 2015 йилдан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб кўришни фемтолазерли коррекциялаш усулини 100% қўллай бошладилар.

Бугунги кунда клиника кўришни коррекциялашнинг ушбу методикасини ўтказиш бўйича жуда катта тажрибага эга.

Femto LASIK нима?

Бу кўришни замонавий лазерли коррекциялаш, классик ЛAСИК нинг янада такомиллашган тури.

Femto LASIK да манипуляциялар фақат лазер ёрдамида ўтказилади, шунинг учун операцияни пичоқсиз операция деб аташ мумкин.

Барча жараёнларни юқори аниқликдаги компютер назорат қилади, шу туфайли муолажа вақтида хавфлар деярли бўлмайди. Компютер ҳар наносекундда кўз ҳолатини текширади, бу шох пардани янада аниқ коррекциялаш имконини беради.

Femto LASIK қандай ўтказилади?

Femto LASIK нинг LASIK дан асосий фарқи шундан иборатки, бунда шох парда лазер ёрдамида олинади, яъни, шох пардага механик таъсир бўлмайди. Бу эса ўз навбатида манипуляцияни янада хавфсиз қилади ва жароҳатланишни истисно этади.

Шох парда лахтагини шакллантириш

Шох парда лахтагини кўтариш

Шох парданинг янги юзасини шакллантириш

Лахтакни дастлабки ҳолатига қайтариш

FemtoLASIK кимлар учун?

Ушбу усул кенг кўламли муаммоларни ҳал қилишга имкон беради, жумладан:

  • Узоқни яхши кўрмаслик (миопия) – 15.0 диоптрийгача диапазонда
  • Узоқни яхши кўриш (гиперметропия) +6,0 диоптрийгача
  • Миопик астигматизм – 6,0 диоптрийгача
  • Гиперметропик астигматизм +4 диопртийгача

Бундан ташқари ушбу методика илгари шох пардаси ўта юпқалиги сабабли (кератоконус тахмин қилинган) кўришни лазерли коррекциялаш муолажасини ўтказа олмайдиган пациентларга ҳам тўғри.

Femto LASIK нималар ёрдамида ўтказилади?

Клиника янада мукаммал ва имкон қадар хавфсиз жарроҳликни ўтказиш учун лазерли операция хонасини офтальмологик ускунанинг ноёб комплекси билан жиҳозлади:

Ziemer Femto Z8 Neo (Швейцария) ноёб фемтосекундли лазери энергиянинг жуда қисқа импульсли ва юқори частотали паст даражасида ишлайди. Бундай жараёнда кўз тўқималари юқори энергетик лазерлардан фойдаланишга нисбатан анча камроқ шикастланади.

WaveLight® EX500 эксимер лазери бугунги кунда жаҳонда энг тезкор эксимер лазер ҳисобланади. Юқори самарадорлик WaveLight® алгоритми ва янада тез ишлайдиган лазер каллаги билан таъминланади, бу муолажани пациент учун анча қулай қилади ва мақбул натижаларни таъминлайди.

Танлов ўзингиздан!

Сизга соғлиғингиз эвазига тежамкор бўлиш зарурми?

Ўйлаб кўринг… янги смартфон олгандан кўра янги, сифатли кўришга эга бўлиш яхшироқ эмасми?

Ўзингиз учун замонавий офтальмологияда айни вақтда мавжуд бўлган охирги авлод технологияларини танланг

Ва бунда Сизга SAIF-OPTIMA кўз клиникасининг профессионаллари ҳар доим ёрдам беради.

Сиз ушбу ҳужжатни юклаб олиб, Фемтокоррекциягача ва ундан кейинги зарур ҳаракатлар тўғрисидаги ахборот билан танишишингиз мумкин.

Қабулга ёзилинг

Қабул вақти:

Душанба - Жума - 9:00 дан 16:00 гача

Шанба - 9:00 дан 14:00 гача

Якшанба - дам олиш куни

Тошкентдаги манзил:

Узбекистон, Тошкент ш., Алимкент 1-тор, 32

Андижондаги манзил:

Андижан ш., Чуама, 73

Электрон манзил: