2004-йилдан буён SAIF-OPTIMA клиникаси катталар ва болаларда кўз касалликларини муваффақиятли даволаб келмоқда. Ва 20 йил давомида фаолиятимизнинг асосий тамоили, беморлар сонини кўпайтириш емас, балки уларга ташхис қўйиш ва даволашда сифат учун курашдир.
Клиниканинг устун жиҳатларидан бири глаукоманинг микроинвазив жарроҳлиги, шунингдек бу касалликни унинг энг эрта босқичларида диагнозлаш ва даволаш имконини берадиган ноёб ускунанинг мавжудлиги ҳисобланади.
Бугунги кунда бизнинг мутахассисларимиз томонидан дренажлар ва клапанли имплантлар имплантацияси билан амалга ошириладиган глаукома жарроҳлиги жорий этилган ва фаол қўлланилмоқда.
Глаукома нима?
Глаукома – кўрув нервининг шикастланишига олиб келадиган кўз касалликлари гуруҳи бўлиб, кўз ички босими (КИБ) ошиши сабабли юзага келади, агар даволанмаса кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келади.
Глаукомани «кўришнинг ювош душмани» деб аташади, чунки кўриш қобилияти ва кўриш майдонининг йўқотилиши одатда симптомларсиз, секин-аста ва узоқ вақт мобайнида юз беради. Бу қариш, глаукоманинг оилавий анамнези ва баъзи бир касалликлар ёки дориларни қабул қилиш билан боғлиқ.
Глаукома кўришнинг қайтарилмас йўқотилиши ва кўрликнинг асосий сабаби ҳисобланади
Глаукома симптомлари:
Глаукоманинг энг маккор жиҳати – унинг пациент учун симптомларсиз кечиши. Унинг мавжудлигини фақат офтальмолог қабулида аниқлаш мумкин.
Лекин, жуда камдан-кам ҳолларда беморнинг ўзи баъзи бир симптомларни мустақил сезиши мумкин:
- Кўзлардаги оғриқ
- Кўнгил айниши
- Кўзнинг қизариши
- Кўришнинг тўсатдан ёмонлашиши
- Ёруғлик манбаи атрофида доиралар ёки ҳалқалар
- Парда тушиши
Глаукомани келтириб чиқарувчи омиллар шу вақтгача маълум эмас. Лекин патология насл бўйича ўтиши мумкинлиги маълум.
Глаукомани даволаш
Глаукомани даволашнинг асосий усули кўз ички босимини пасайтириш ва меъёрлаштириш ҳисобланади, шу билан биз глаукома ривожланишини секинлаштириш ва пациентлар ҳаёт сифатини сақлаб қолишимиз мумкин.
Глаукомани даволашни кўз томчилари тайинлашдан бошлайдилар. Лекин агар Сизга глаукоманинг эрта босқичида даволашнинг лазерли ёки жарроҳлик усулини таклиф этсалар, бундан қўрқиш керак эмас. Жаҳон етакчи офтальмологларининг фикрича бундай ёндашув кўришни сақлаб қолиш учун энг самарали.
Текширув натижалари даволашнинг қандай усули энг мақбул эканлигини кўрсатади. Ва мутахассисларимиз патология, унинг шакли, босқичига боғлиқ ҳолда Сизга даволаш тактикасини таклиф этадилар.
SAIF-OPTIMA да глаукомани даволашнинг барча вариантлари мавжуд:
- Глаукоманинг анъанавий микрожарроҳлиги
- Глаукоманинг дренажлар ва имплантлар қўлланиладиган жарроҳлиги
- Аввал операция қилинган глаукоманинг такрорий жарроҳлиги
- Глаукоманинг энг кам инвазив жарроҳлиги (MIGS)
- Лазерли даволашнинг барча турлари
- Дори-дармонлар билан даволаш
Глаукомани SAIF-OPTIMA кўз клиникасида даволашнинг афзалликлари
Сифатли диагностика, жарроҳлик ва динамик кузатув
Диагностика
Пациентлар энг замонавий ускунада тўлиқ ва сифатли кўрикдан ўтадилар. Бу хусусан, қуйидагилар:
- Сизнинг кўриш майдонингиз ҳолатини аниқловчи компютер периметрияси;
- SPECTRALIS (Heidelberg Engineering, Германия) махсус глаукома модулида тўрпарда нерв толалари қатламининг ҳолатини баҳолаган ҳолда кўрув нервининг оптик когерент томографияси (ОКТ);
- Шох парда, рангдор парда анатомиясини ва олд камера бурчагини ўрганиш учун CASIA2 (Tomey,Япония) томографида кўз олд бўлаги ОКТ,
- STAR Analysis иловасидан фойдаланиб дренаж тузилмаларининг рақамли контактсиз гониоскопияси.
Барча бу текширувлар даволашнинг мақбул усулини танлашда зарур бўлади.
Ўта аниқ жарроҳлик
Операцияларни ўтказиш учун биз RESCAN 700 интраоперацион томографи ўрнатилган OPMI Lumera 700 (Carl Zeiss Meditec, Германия) операция микроскопидан фойдаланамиз, шу туфайли жарроҳ жарроҳлик аралашуви боришида тез қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Бу технология бизга кўриш қийин вақтларда, шунингдек каналопластика муолажалари ва бошқа глаукомаларга қарши операцияларда дренажлар имплантациясини назорат қилишга ёрдам беради.
Тажрибали мутахассислар
Aнтиглаукоматоз операцияларни тиббиёт фанлари номзоди, Европа глаукома жамияти (EGS), Россия офтальмологлар жамияти (OОР) ва Германия офтальмологлар жамияти (DOG) аъзоси Aзизбек Баҳодирович Зоҳидов амалга оширади. Ўзбекистонда биринчи марта глаукомани лазер билан даволашнинг замонавий усули – SLT 2012 йилда жорий этилган. Клиника бош врачи И.Ф.Салиев, тиббиёт фанлари доктори A.Б.Зоҳидов раҳбарлигида. Сўнгги 10 йил ичида у дренаж имплантацияси билан глаукома жарроҳлик усулларини фаол равишда жорий қилмоқда.
У 3 мингдан ортиқ пациентни мувафаққиятли операция қилган.
Қўлланиладиган материалларнинг сифати
Биз глаукома жарроҳлигининг самарадорлигини ошириш учун фақат жаҳон етакчи ишлаб чиқарувчиларининг “текширилган” дренажларидан (коллагенли, гидрогелли) ва клапан қурилмалари (AADI, Клапан Ахмеда, Ex-Press Mini Glaucoma Shunt) дан фойдаланамиз, бу энг юқори гипотензив самарани, уларнинг яхши қабул қилинишини ва операциядан кейин ҳаётнинг сифатли даражасини таъминлайди.
Кўз нурингизни сақланг!
Ўзингиз учун замонавий офтальмологияда айни вақтда мавжуд бўлган охирги авлод технологияларини танланг
Ва бунда Сизга SAIF-OPTIMA кўз клиникасининг профессионаллари ҳар доим ёрдам беради.
Сиз ушбу ҳужжатни юклаб олиб, операциягача ва ундан кейинги зарур ҳаракатлар тўғрисидаги ахборот билан танишишингиз мумкин:
Қабулга ёзилинг
Қабул вақти:
Душанба - Жума - 9:00 дан 16:00 гача
Шанба - 9:00 дан 14:00 гача
Якшанба - дам олиш куни
Тошкентдаги манзил:
Узбекистон, Тошкент ш., Алимкент 1-тор, 32
Андижондаги манзил:
Андижан ш., Чуама, 73