SAIF-OPTIMA клиникаси 2004 йилдан жарроҳлик йўли билан даволашнинг бутун жаҳонда тан олинган усули ёрдамида катарактани муваффақиятли даволаб келмоқда. Ва 20 йил мобайнида пациентларга диагноз қўйиш ва даволашда, уларнинг сонини ошириш эмас, сифат учун кураш фаолиятимизнинг асосий тамоили ҳисобланади.
Бугунги кунда клиника ўз пациентларига нафақат анъанавий ультратовушли факоэмулсификацияни, балки 21 асрнинг энг янги технологияси – ФЕМТО З8 НЕО (Ziemer, Швейцария) билан катарактанинг Фемтолазер жарроҳлигини таклиф этади.
Катарактанинг фемтолазерли жарроҳлиги
Катаракта жарроҳлигини фемтолазер билан бирга олиб бориш унинг сермашаққат ва мураккаб босқичларини юқори аниқлик ва хавфсизлик билан бажариш имконини беради.
Катаракта нима?
Катаракта – бу кўз гавҳарининг қисман ёки тўлиқ хиралашиши касаллиги.
Кўз гавҳарининг асосий вазифаси – нурларни синдириш ва уларни кейин тўрпардага проекциялашдан иборат. Унинг хиралашиши нурлар синишининг бузилишига олиб келади, кўриш ўткирлиги пасаяди ёки кўрлик юзага келади.
Катаракта симптомлари:
- Кўриш ўткирлигининг пасайиши
- Кўз олдида енгил оқ парда ва қора доғлар
- Тасвирнинг бузилиши
- Предметларнинг кўпайиб кўриниши
- Ёрқин ёруғликка, айниқса ёрқин қуёшга ёки автомобилни тунги вақтда бошқаришда, юқори сезувчанлик
- Узоқни кўра олмасликнинг пайдо бўлиши ёки ортиши, бунда кўзойнакларни тез-тез алмаштириш талаб этилади.
Операцияни қачон қилиш керак?
Қанчалик тез бўлса, шунча яхши!
Биринчидан, катарактанинг кечки босқичларида сунъий гавҳарни танлаш мураккаброқ бўлади, бу операциядан кейин яхши кўриш учун жуда муҳимдир.
Иккинчидан, операцияни эрта босқичларда ўтказиш хавфсизроқ. Кечки босқичларда катарактага бошқа касалликлар қўшилиши мумкин, бу эса даволашни мураккаблаштиради.
Учинчидан, ўз вақтида қилинган операция Сизга тўлақонли ҳаёт тарзини олиб бориш ва дунёни янгича кўриш имконини беради.
Даволаш босқичлари
1-босқич
Комплекс диагностика
2-3 соат
2-босқич
Оператция
15 дақиқа
3-босқич
Операциядан кейинги кўрик
30 дақиқа
Операция қандай ўтади?
- Факоэмульсификацияда шох пардада узунлиги 2,0-2,2 мм ли кесик қилинади, ультратовушли учлик кесикка киритилади, у хиралашган гавҳарни ультра товуш билан майдалайди, бир вақтнинг ўзида эмульсияга айланган кўз гавҳари кўздан чиқарилади.
- Шундан сўнг интраокуляр линза (ИОЛ) кесикни кенгайтирмасдан кўзга киритилади. Бу сунъий гавҳар кўз ичида капсула қопчасида маҳкамланади.
- Операция чоклар туширишни талаб қилмайди.
Биз ИОЛнинг қандай турларидан фойдаланамиз?
Клиникамиз ўзининг даволаш ишларида иккита энг йирик ва текширилган ишлаб чикарувчилар – ZEISS ва Medicontur ишлаб чиқарган ИОЛнинг ҳар хил турларидан фойдаланади.
ZEISS AT LISA
мақбуллаштирилган асферик оптикали мультифокал линза, контраст сезувчанликни, равшанлик чуқурлигини ва анча ўткир кўришни таъминлайди.
ZEISS AT LISA toric
Бир вақтнинг ўзида астигматизмни коррекциялаш ва узоқни ва яқинни кўришни яхшилаш билан бир вақтда катарактани даволаш учун мўлжалланган. У астигматизмни катта аниқликда коррекциялаш ва пациентга энг юқори кўриш ўткирлигини таъминлаш имконини беради.
ZEISS AT LISA tri
Ўрта масофаларда кўришнинг ҳақиқий сифатини яхшилаш учун мўлжалланган биринчи трифокал интраокуляр линза. Юқори контраст сезувчанликни таъминлайди, у эса сутканинг қоронғи вақтида пациентнинг кўриш қобилиятини яхшилайди.
Medicontur дан Liberty677MY
яқин, ўрта ва узоқ масофаларда кўришни тиклаш учун мўлжалланган. Қиррасининг 360° айлана бўйича махсус тўғри бурчакли дизайни кўз гавҳари орт капсуласи хиралашишининг олдини олади.
SAIF-OPTIMA кўз клиникасида катарактани даволашнинг афзалликлари
Замонавий диагностика
Бизнинг пациентларимиз энг замонавий ускуналарда тўлиқ ва сифатли кўрикдан ўтадилар. Биз бу мақсадлар учун қуйидаги ноёб приборларга эгамиз:
- машҳур Carl Zeiss компаниясининг IOL Master 700 прибори, у кўзга тегмасдан унинг оптик параметларини автоматик аниқлаш имконини беради.
- Мугуз парда, кўз гавҳари ва олд камера бурчаги параметрларини аниқлаш учун CASIA2 (Tomey, Япония) томографида кўз олд бўлаги ОКТ.
- Шох парда шаффофлигини таъминлайдиган эндотелиал ҳужайраларни ҳисоблаш учун ЕМ-4000 Tomey эндотелиал микроскопи, уларнинг ҳолатини операцияни режалаштиришдан олдин баҳолаш жуда муҳим.
Ўта аниқ жарроҳлик
Клиника катарактанинг янада мукаммал ва имкон қадар хавфсиз жарроҳлигини ўтказиш учун операция хонасини офтальмологик ускунанинг ноёб комплекси билан жиҳозлади. Бу комплекс ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ноёб замонавий ZEISS CALLISTO eye ускунаси – яхлит бир тизим сифатида ZEISS OPMI LUMERA 700 микроскопининг интраоперацион навигацияси ва бошқаришнинг энг янги тизими.
Жуда яхши ZEISS оптикаси ва IDIS интеграциялашган тизими энг охирги технологиялардан фойдаланиш имконини беради ва торик, мультифокал интраокуляр линзаларни аниқ марказлаштиришни таъминлайди.
CENTURION Vision System янги авлод жаррохлик тизими
Тажрибали мутахассислар
Операцияларни энг яхши мутахассислар ўтказади:
Салиев Иқбол Фазилович – тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач, Европа катаракта ва рефракция жарроҳлари жамияти (ESCRS) нинг аъзоси, Ўзбекистонда биринчи марта факоэмульсификация усулини жорий этган ва 20 мингдан ортиқ пациентни муваффақиятли операция қилган.
Муҳамедова Назокат Исмоиловна – олий тоифали врач, Туркия офтальмологлар жамиятининг аъзоси, 8 йил давомида муваффақиятли операциялар қилиб келмоқда ва унинг ҳисобида ундан мамнун бир неча минг пациент бор.
Қўлланиладиган материалларнинг сифати
Биз хиралашган кўз гавҳарини алмаштириш учун фақат жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли интраокуляр линзалари (асферик, торик, трифокал, трифокал торик, EDOF фокус чуқурлиги оширилган линзалар) дан фойдаланамиз. Бу операциядан кейин кўришнинг энг яхши ўткирлигини ва ҳаётнинг сифатли даражасини таъминлайди. Бундай линзалар вақт ўтиши билан алмаштиришни талаб қилмайди ва яроқлилик муддатига эга эмас.
Танлов ўзингиздан!
Сизга соғлиғингиз эвазига тежамкор бўлиш зарурми?
Ўйлаб кўринг… янги смартфон олгандан кўра янги, сифатли кўришга эга бўлиш яхшироқ эмасми?
Ўзингиз учун замонавий офтальмологияда айни вақтда мавжуд бўлган охирги авлод технологияларини танланг
Ва бунда Сизга SAIF-OPTIMA кўз клиникасининг профессионаллари ҳар доим ёрдам беради.
Қабулга ёзилинг
Қабул вақти:
Душанба - Жума - 9:00 дан 16:00 гача
Шанба - 9:00 дан 14:00 гача
Якшанба - дам олиш куни
Тошкентдаги манзил:
Узбекистон, Тошкент ш., Алимкент 1-тор, 32
Андижондаги манзил:
Андижан ш., Чуама, 73