Кератопластика

2004-йилдан буён SAIF-OPTIMA клиникаси катталар ва болаларда кўз касалликларини муваффақиятли даволаб келмоқда. Ва 20 йил давомида фаолиятимизнинг асосий тамойили, беморлар сонини кўпайтириш эмас, балки уларга ташхис қўйиш ва даволашда сифат учун курашдир.

Бугунги кунга келиб, клиника ўз беморларига нафақат анъанавий кератопластика муолажасини, балки 21–асрнинг энг янги технологиясини – FEMTO Z8 NEO (Ziemer, Швейцария) ускунасида фемтолазер ёрдами билан кератопластика хизматини таклиф қилмоқда.

Кератопластика нима?

Кератопластика – шох пардада унинг шакли ва функцияларини тиклашга, туғма ва жароҳатлар ва касалликлардан кейин орттирилган нуқсонлар ва деформацияларни бартараф этишга қаратилган жарроҳлик операцияси.

Ушбу операция кўзнинг шох пардасини донор трансплантати билан алмаштиришдан иборат. У шох парданинг қатламига кўчирилиши, шох парданинг олд қатламларида жойлашган бўлиши ёки уларни алмаштириши мумкин.

Кератопластика қачон керак?

  • кератоконуснинг ривожланган босқичлариди
  • шох парданинг ҳар хил доғлари – куйишида ва дистрофияда;
  • туғма ва орттирилган шох парда дистрофияси;
  • жароҳатлар, операциялар ва инфекциялардан кейин шох пардада чандиқлари;
  • шох парданинг травматик нуқсонлари.

Кератопластиканинг вазифалари

  • Шох парданинг шаффофлигини тиклаш ёки яхшилаш ва кўриш ўткирлигини ошириш.
  • Касалликнинг ривожланишини тўхтатиш (тўлиқ ёки қисман), шикастланган шох пардани тиклаш.
  • Шох парданинг ташқи кўринишини яхшилаш ва тиклаш

Даволаш босқичлари

1-босқич

Комплекс диагностика

2-3 соат

2-босқич

Операция

“бир кун”режимида бажарилади

3-босқич

Реабилитация даври ва кузатув

шох парданинг тузилиш хусусиятлари туфайли 1 йилгача.

Операция қандай ўтади?

  • Жарроҳлик пайтида жарроҳ микрожарроҳлик воситаси ёки фемтосекунд лазер ёрдамида шох парда қирқимини ҳосил қилади ва шох парданинг шикастланган қисмини ажратади.
  • Унинг ўрнига илгари ҳосил бўлган қирқимнинг ўлчамига тўлиқ мос келадиган донор материали жойлаштирилади.
  • Махсус тикув материали ёрдамида у беморнинг шох пардасининг периферик қисмига қўшилади.
  • Операция тугагандан сўнг, беморнинг кўзига боғич ва махсус ҳимоя контакт линзалари қўлланилади.

Кератопластика натижалари

Кўпгина ҳолларда, кератопластика натижасида энг яхши натижага эришиш мумкин. Кератоконусни кератопластика ёрдамида даволашда касалликнинг ривожланишини тўхтатиш ва оптик кўрсаткичларни яхшилашга эришиш мумкин.

SAIF-OPTIMA кўз клиникасида катарактани даволашнинг афзалликлари

Замонавий диагностика

Бизнинг пациентларимиз энг замонавий ускуналарда тўлиқ ва сифатли кўрикдан ўтадилар. Биз бу мақсадлар учун қуйидаги ноёб приборларга эгамиз:

  • Шох парда, кўз гавҳари ва олд камера бурчаги параметрларини аниқлаш учун CASIA2 (Tomey, Япония) томографида кўз олд бўлаги ОКТ.
  • Шох парда шаффофлигини таъминлайдиган эндотелиал ҳужайраларни ҳисоблаш учун ЕМ-4000 Tomey эндотелиал микроскопи, уларнинг ҳолатини операцияни режалаштиришдан олдин баҳолаш жуда муҳим.

Ўта аниқ жарроҳлик

Клиника катарактанинг янада мукаммал ва имкон қадар хавфсиз жарроҳлигини ўтказиш учун операция хонасини офтальмологик ускунанинг ноёб комплекси билан жиҳозлади. Бу комплекс ўз ичига қуйидагиларни олади:

Ноёб замонавий ZEISS CALLISTO eye ускунаси – яхлит бир тизим сифатида ZEISS OPMI LUMERA 700 микроскопининг интраоперацион навигацияси ва бошқаришнинг энг янги тизими.

Энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш ва жарроҳнинг аниқ ишлашини таъминлаш учун мукаммал ZEISS оптикаси ва интеграциялашган ReScan тизими.

FEMTO Z8 Neo (Ziemer, Швейцария) – замонавий фемтосекунд лазер. Қисқа, юқори частотали импульслардан фойдаланиш туфайли лазер кўз тўқималарининг шикастланишини сезиларли даражада камайтиради.

Тажрибали мутахассислар

Операцияларни энг яхши мутахассислар ўтказади:

Доктор Aнанд Партасарати (Dr. Anand Parthasarathy) кератопластик жарроҳ, Европа ва Aмерика катарактал ва рефракцион жарроҳлар жамияти (ESCRS/ASCRS) аъзоси, Aмерика офтальмологлар академияси (AAО) аъзоси, Ҳиндистон офтальмологлар ва кератологлар жамияти аъзоси. Унинг тажрибасида 20 мингдан ортиқ мамнун беморлар бор.

Қўлланиладиган материалларнинг сифати

Шох пардани тиклаш учун материал жаҳон стандартлари асосида танланади, нафақат биологик ва вирусологик тадқиқотлар, балки ҳужайраларнинг эндотелиал қатлами бўйича тадқиқотлар ҳам олиб борилади, бу унинг кейинги ҳаётийлиги ва бўлажак операция натижалари тўғрисида прогноз қилиш имконини беради.

Кўз нурингизни сақланг!

Ўзингиз учун замонавий офтальмологияда айни вақтда мавжуд бўлган охирги авлод технологияларини танланг

Ва бунда Сизга SAIF-OPTIMA кўз клиникасининг профессионаллари ҳар доим ёрдам беради.

Қабулга ёзилинг

Қабул вақти:

Душанба - Жума - 9:00 дан 16:00 гача

Шанба - 9:00 дан 14:00 гача

Якшанба - дам олиш куни

Тошкентдаги манзил:

Узбекистон, Тошкент ш., Алимкент 1-тор, 32

Андижондаги манзил:

Андижан ш., Чуама, 73

Электрон манзил: